Ўзбекистонда айиқ ҳайвонот боғи ходимини тишлаб ўлдириб қўйди

TASHKENT. Kazinform - Андижон вилоятида айиқ овқатлантириш учун келган ҳайвонот боғи ходимини тишлаб олди. Эркак воқеа жойида ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform Gazeta.uz нашрига таяниб.
None

Воқеа 3 январ куни соат 16:00 атрофида содир бўлган. Ҳайвонот боғи ходими айиққа ем бериш учун унинг қафасига киради. Ҳайвон унинг бошидан уриб, бўйнидан тишлаб олади. Оғир жароҳат олган эркак воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

2018 йил декабр ойида ушбу ҳайвонот боғида қўриқчига икки шер ҳужум қилган эди. Ўша пайтда ҳайвонот боғи ҳали расман очилмаган эди.

Фото: www.gazeta.uz

Сўнгги хабарлар