Ўзбекистонда Ал-Хоразмий номидаги ёш математиклар халқаро олимпиадаси бўлиб ўтмоқда

None
Фото: ЎзА
TASHKENT. UzA-Kazinform - ЎР Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 29 май-4 июнь кунлари Ал-Хоразмий номидаги ёш математиклар халқаро олимпиадаси ўтказиляпти. Унда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан жами 30 га яқин ўқувчи қатнашяпти, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

30 майда Халқаро олимпиаданинг очилиш маросими доирасида турли кўнгилочар дастурлар, кичик жамоавий спорт ўйинлари бўлиб ўтди.

Бугун, 31 майда халқаро олимпиаданинг 1-тур синовлари ўтказилади. Жараёнлар жонли тарзда монитор орқали бериб борилади.

1 июнда халқаро олимпиаданинг 2-тур синовлари бўлиб ўтади. Шу куни олимпиада қатнашчилари учун Давлат музейларига саёҳат уюштирилади. Халқаро олимпиаданинг тантанали ёпилиш маросими 2 июнда ўтказилади. Ғолиблар тантанали равишда тақдирланади.


Сўнгги хабарлар