Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги маълум қилинди

TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 73,8 ёшни ташкил этди. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
None
None

Бу кўрсаткич 2021 йил бошида 73,4 ёшни ташкил этган.

2022 йилнинг 1 январ ҳолатига ўртача умр кўриш давомийлиги:

Аёллар учун – 75,8 ёш

Эркаклар учун – 71,7 ёш

Шаҳарда яшовчилар – 73,7 ёш

Қишлоқда яшовчилар – 73,8 ёш.

Сўнгги хабарлар