Ўзбекистонда 578 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда

TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикада (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 577 994 тани ташкил этган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
None

Иқтисодий фаолият турлари бўйича фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони:

савдо соҳасида – 177 568 та;

саноатда – 96 774 та;

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 52 291 та;

ташиш ва сақлаш соҳасида – 52 291 та;

қурилишда – 46 162 та.


Сўнгги хабарлар