Ўзбекистон ўз фуқароларини Украинадан эвакуация қилишини эълон қилди
«Ўзбекистон Республикасининг Киевдаги элчихонаси ҳозирда эвакуация режасини ва Украина ҳудудини тарк этишни хоҳловчи фуқаролар рўйхатини ишлаб чиқмоқда. Украина ҳаво ҳудудининг ёпилишини ҳисобга олган ҳолда жўнаб кетиш йўналишлари ва жўнаб кетиш жойи ишлаб чиқилмоқда», — дейилади элчихона хабарида.
Мумкин бўлган эвакуация йўналишлари учинчи давлатлар билан келишилганлиги сабабли, элчихона ўз веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда қўшимча маълумотларни эълон қилади.
«Украинадан чиқиб кетмоқчи бўлган барча Ўзбекистон фуқароларидан элчихонанинг [email protected] электрон манзилига паспорт маълумотларини юборишларини сўраймиз. Украинада бўлган Ўзбекистон фуқароларидан хотиржамликни сақлашларини ва қўшимча саволлар туғилса, элчихона билан алоқада бўлишларини сўраймиз», — дейилади дипломатик миссия хабарида.