Ўзбекистон йил бошидан буён Қозоғистондан энг кўп озиқ-овқат импорт қилган

TASHKENT. UZA-Kazinform – 2022 йил бошидан буён Ўзбекистонга 1,12 миллиард долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли ўсишдир, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
None
None

ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг мос даврида озиқ-овқат маҳсулотлари импорти 756 миллион долларни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 370 миллион долларга ошган.

Энг кўп озиқ-овқат Қозоғистондан импорт қилинган – 430 миллион доллар. Бу ўтган йилга нисбатан 150 миллион долларга кўпдир.

Россиядан 280 миллион доллардан ортиқ, Бразилиядан 130 миллион долларга яқин озиқ-овқат импорт қилинди.

Энг кўп импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари орасида:

-буғдой - 281,4 млн.АҚШ доллари;

-шакарқамиш - 119,6 млн;

-маргарин маҳсулотлари - 113,3 млн;
Сўнгги хабарлар