Ўзбекистон январь-февраль ойларида хориждан 14 та самолёт сотиб олган

None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 719,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган 14 та самолёт импорт қилган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг Telegram-каналига таяниб хабар беради.

«2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон самолёт импорт қилган давлатлар:

— Германия – 6 та (421,7 млн)

— Литва – 4 та (66,7 млн)

— Швейцария – 1 та (86,5 млн)

— Франция – 1 та (64,3 млн)

— Сингапур – 1 та (61,6 млн)

— Буюк Британия – 1 та (18,8 млн АҚШ доллари)», - дейилади агентлик хабарида.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 633,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 13 та самолёт импорт қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Қозоғистонга 8,7 минг АҚШ долларига тенг спорт кийимларини экспорт қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Фото: https://t.me/statistika_rasmiy/3434


Сўнгги хабарлар
telegram