Ўзбекистон визасиз режим бўйича дунёдаги ўрнини яхшилади

None
Фото: ЎзА
TASHKENT. UzA-Kazinform - Янги эълон қилинган «Паспорт индекси»да Ўзбекистон 78-ўринни эгаллади. Ўзбекистон фуқаролари 59 та давлатга визасиз ёки соддалаштирилган тартибда бориши мумкин, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

2022 йилда мамлакат 88-поғонани қайд этган. Биринчи ўринни Сингапур эгаллаган. Ушбу давлат фуқаролари 193 давлатга визасиз бора олади ёки боргандан виза берилади.

Ушбу рейтингда йиллар давомида Япония етакчилик қилиб келган эди. Айни дамда кунчиқар мамлакат учинчи поғонада турибди.

Марказий Осиё давлатлари ичида яхши натижани Қозоғистон кўрсатган — 66-ўрин. Қозоғистонликлар 77 давлатга визасиз бора олади.

Рейтинг сўнгида Афғонистон турибди (27 давлат). Ундан кейинги ўринларни Сурия ва Ироқ эгаллаган.


Сўнгги хабарлар