Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегара пости вақтинча ёпилади

ASTANA. Kazinform – Ўзбекистон билан чегарадаги «Қапланбек» назорат-ўтказиш пункти декабр ойидан бошлаб ёпилади, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Давлат даромадлари қўмитасига таяниб.
None

Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматлари томонидан тасдиқланган Икки давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларини реконструкция қилиш ва модернизация қилиш бўйича «Йўл харитаси»га мувофиқ ҳамда ҚР Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона назорати қўмитасининг йиғилиши доирасида томонлар жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб «Қапланбек» – «Зангиота» назорат-ўтказиш пунктларини реконструкция қилиш даврида бутунлай ёпишга келишиб олдилар.

«Реконструкция натижаларига кўра, 2 та йўлакдан 6 та йўлакга кенгайтириш амалга оширилади, «Қапланбек» назорат-ўтказиш пунктининг ўтказиш қобилияти кунига 200 тадан 1000 тагача кўтарилади, чегарадан ўтиш вақти 25 дақиқагача қисқартирилади.

Бундан ташқари, автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз ҳаракатланиши учун Техник назоратнинг ягона транзит автоматлаштирилган йўлакларидан фойдаланган ҳолда назорат-ўтказиш пунктида автотранспорт воситалари ҳаракатининг бутун циклини автоматлаштириш режалаштирилмоқда, бу эса коррупция хавфидан қочиш имконини беради», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар