Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара постларининг ўтказиш қобилияти ортади

TASHKENT. UZA-Kazinform - Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ўтказиш постларининг ўтказиш қобилияти оширишга келишиб олди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
None
None

ЎР Давлат божхона қўмитасининг маълум қилишича, 26 май куни Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара-божхона хизматлари ўртасида видеоконференция шаклида учрашув бўлиб ўтди, унда икки давлат божхона хизматларининг тармоқ ва ҳудудий бошқармалари раҳбарлари иштирок этди.

Унда чегара-божхона постлари салоҳиятини ошириш ва келгусидаги қўшма вазифалар, божхона постларини реконструкция қилиш ва модернизация қилиш, Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидан ўтувчи ҳайдовчилар ва фуқаролар учун қулай шарт-шароит яратишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида 10 та божхона пости ва 2 та божхона назорати пости мавжуд бўлиб, уларда кунига ўртача 2700 автомашина ва 7200 йўловчи ўтмоқда.

Сўнгги хабарлар