Ўзбекистон ва Ақтўбе вилояти ўртасидаги товар айланмаси 3 ойда 29,3 млн долларни ташкил этди

AQTOBE. Kazinform – Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саидикром Ниёзхўжаев Ақтўбега ташриф буюрди. У вилоят ҳокими ва вилоят полиция департамени бошлиғи билан учрашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Ақтўбе вилояти ҳокими Ондасин Оразалин Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саидикром Ниёзхўжаев билан учрашди. Мулоқот давомида Ақтўбе вилояти ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича музокара бўлиб ўтди.

«Мамлакат раҳбарлари туфайли давлатларо сиёсий алоқалар самарадор босқичга кўтарилди. Бу ўз навбатида ишбилармонлик алоқаларининг ривожланишига ҳамда Қозоғистон ва Ўзбекистон минтақалари ўртасидаги ўзаро чора-тадбирларнинг кенгайишига янгича куч беради», – деб таъкидлади вилоят ҳокими Ондасин Оразалин.

Жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Ақтўбе вилояти ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 29,3 млн долларни ташкил этди.


Сўнгги хабарлар