12:55, 25 Апрель 2022 | GMT +5
Ўзбекистон уч ойда 455 та электромобиль импорт қилган
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси уч ойда мамлакатга қанча электромобиль олиб келинганини очиқлади, деб хабар беради Kazinform ЎР Давлат статистика қўмитаси Telegram-каналига таяниб.
ЎР Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 9 та хорижий давлатдан қиймати 13,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 455 та электромобиль импорт қилган.
Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 370 тага ёки 5,4 баробарга ошган.
2022 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган:
Хитой – 426 та;
Германия – 13 та;
Гонконг – 7 та;
БАА – 3 та;
Эстония – 2 та;
АҚШ – 1 та;
Канада – 1 та.