Ўзбекистон турк дунёси фотографлари нигоҳида

None
Muallif surati
TASHKENT. Kazinform - Бугун Тошкентда туркий дунё фотографларининг асарлари кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

У Ўзбекистонда туризмни тарғиб қилиш доирасида ўтказилган 20 кунлик тадбирларнинг ниҳоясидаги анжуманларнинг биридир. Маросимда ТУРКСОЙ ташкилоти бош котиби Султон Раев анжуман қатнашчиларини табриклар экан, ушбу асарларнинг туркий дунё халқлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги ўрни ҳақида тўхталди.

Унда Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон,Ўзбекистон, Туркия, Бошқирдистон, Қобардо –Болқор, Можаристон, Россиядан жами 14 давлатдан 21 фотоижодкорлар иштирок этишмоқда.

«Кўргазма орқали Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини яна бир бор тарғиб қилиш кўзда тутилган, - дейди Ўзбекистон маданият ва туризм вазирлиги маъсул ходими Шерзод Султонов. - Қолаверса ушбу тадбирлар орқали Ўзбекистоннинг бой туристик имкониятлари, жозибадорлиги, асрлар давомида сақланиб қолган миллий анъана ва маросимларини, гўзал табиатини ТУРКСОЙ да тарғиб қилиш имкониятлари туғилади».

Кўргазмада иштирок этаётганлар орасида Қозоғистонлик иқтидорли профессионал фотограф Ернур Манархан ҳам бор. У тадбир давомида фаол иштироки ва ТУРКСОЙ дунёсида миллий анъана ва маросимларни тарғиб этилганлиги, бу борадаги алоҳида изланишлари учун Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлиги ташаккурномасини олди.

«Ўзбекистон ва Ўзбекистонликлар ҳаёти мени азалдан қизиқтириб келган. Кўргазмада турли мавзулардаги фото ишларим билан қатнашаяпман. Қаҳрамонларим - бугунги замондошларимиз. 7 йилдан буён фото асарлари яратиш билан шуғулланаман. Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳрида тарихий обидаларни тамоша қилиб завқландим. Фарғона вилояти Риштон кулолчилик мактаби вакиллари билан суҳбатлашиб, бир қанча суратларни тасвирга туширдим. Чинданда ҳайратлананарли. Келгусида Орол денгизи ва унинг қуриши оқибатларига бағишланган туркум фото асарлар жамланмасини яратиш ниятим бор», - дейди Ернур Манархан.

Айни вақтда кўргазма ўз ишини давом эттирмоқда.

Муаллиф: Ўлжабой Қаршиев


Сўнгги хабарлар
telegram