Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлатларига эмлаш сертификатлари ягона тизимини ишга туширишни таклиф қилди

TURKMENBASHY. Kazinform – Ўзбекистон коронавирусга қарши эмлаш сертификатларини тан олиш учун Марказий Осиё давлатларининг ягона ахборот тизимини ишга туширишни таклиф қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистондаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашувида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда пандемияга қарши курашда яқиндан мувофиқлаштириш ва ўзаро ёрдам масалаларини муҳокама қилиш чоғида бир қатор ташаббусларни қайд этди.

«Биз тест натижалари ва эмлаш сертификатларини тан олиш учун ягона ахборот тизимини ишга туширишни, юқумли касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш, тиббиёт ходимларини ўқитиш, фармакология бўйича илмий ҳамкорлик ва аётиё аҳамиятга эга дори воситаларини ишлаб чиқаришда ҳамкорлик бўйича тажриба алмашишни кенгайтиришни таклиф қиламиз», - деди Ўзбекистон Президенти.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бошчилигидаги саммитда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, шунингдек, БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Марказий Осиё бўйича пренвентив дипломатия минтақавий марказ раҳбари Наталья Герман иштирок этди.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар