Ўзбекистон Олий Мажлиси Раиси: Марказий Осиё давлатлари минтақавий ҳамкорликни сезиларли даражада фаоллаштиришга эришди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбарлари Марказий Осиёни ўз мамлакатлари ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши сифатида белгилаб берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Марказий Осиё аёллари мулоқоти йиғилишида сўзлаган нутқида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Астана шаҳрида Қозоғистон раислиги доирасида БМТ кўмагида ташкил этилган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтяпти.

«Барча президентларимиз мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ Ўзбекистоннинг ҳаётий манфаатлари боғлиқ бўлган Марказий Осиёни ўз мамлакатлари ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши сифатида белгилаб берди. Мамлакатларимизнинг барча президентлари ушбу асосий сиёсат йўналишига қатъий амал қилади. Шундай қисқа вақт ичида биз мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг барча соҳаларида, жумладан, гендер тенглиги ва аёлларни қўллаб-қувватлаш масалаларида минтақавий ҳамкорликни сезиларли даражада фаоллаштиришга эришдик», – деди Танзила Нарбаева.

Шунингдек, ЎР Олий Мажлиси Сенати Раиси 2020 йилда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқот платформаси яратилиши билан минтақада хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётидаги ролини кучайтириш борасида изчил, кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

«Ўзбекистон ва Туркманистон раислиги даврида муҳим ҳужжатлар қабул қилинди, йирик тадбирлар ўтказилди, бу эса минтақавий миқёсда самарали чора-тадбирларни амалга оширишга сезиларли таъсир кўрсатди. Буни минтақа давлатларининг мулоқотни янада ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш, халқаро майдонда эътироф этилишига бўлган катта қизиқиши ифодаси деб биламиз», – деди Танзила Нарбаева.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар