Ўзбекистон Қозоғистонга 4,1 млн жуфт оёқ кийим экспорт қилган
ЎР Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон Қозоғистонга 4,1 миллион жуфт, Қирғиз Республикасига 2,4 миллион жуфт, Тожикистонга 1,3 миллион жуфт ва Россияга 228 минг жуфт оёқ кийим экспорт қилган. Шу тариқа ушбу давлатлар оёқ кийим импортёрлари сифатида асосий харидорларимиз рўйхатининг юқори қисмидан жой олган.
Оёқ кийимлар экспорти борасида ҳудудий таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, Андижон, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари етакчи эканини кўриш мумкин. Жумладан, ушбу даврда Андижон вилоятидан қиймати 5,6 миллион, Самарқанд вилоятидан эса 2,2 миллион долларлик пойабзаллар экспортга йўналтирилган бўлса, фарғоналик ишлаб чиқарувчилар 2 миллион, хоразмликлар эса 1,3 миллион долларлик маҳсулотини хорижга экспорт қилган.