Ўзбекистон хорижий сайёҳлар учун tax free жорий этади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Ўзбекистон ҳукумати хорижлик меҳмонлар томонидан мамлакатнинг барча сайёҳлик шаҳарларида харид қилинган товарлар учун ҚҚСни қайтариш тизимини жорий этиш ниятида. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Хабарларга кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тегишли идораларга аниқ топшириқлар берган.

Ўзбекистон Президентининг сўзларига кўра, Тошкент, Самарқанд ва Бухорода tax free тизимининг жорий этилиши, шунингдек, шаҳарларда Duty free дўконларининг очилиши якка тартибдаги савдо ҳажмини икки-уч баробар ошириш имконини беради.

«Умуман олганда, барча сайёҳлик шаҳарларида хорижлик меҳмонлар томонидан сотиб олинган товарлар учун ҚҚСни қайтариш тизимини жорий этиш зарур. Бу уч шаҳар мисолида кўрсатилаётган имкониятлар барча вилоят марказлари ва йирик шаҳарлар учун долзарбдир», - деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғини қайтаришни жорий этиш лойиҳаси 2019 йилда тақдим этилган. Ўзбекистон Молия вазирлиги уни 2020 йил 1 июлдан жорий этишни режалаштирган эди. Бироқ, коронавирус пандемияси туфайли унинг жорий этилиши кейинга қолдирилди.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар
telegram