14:30, 15 Ноябрь 2021 | GMT +5
Ўзбекистон фуқаролари Германияда ишга таклиф қилинмоқда
TASHKENT. Kazinform - Германияда дуал тизимда (Ausbildung) қарияларни парвариш қилиш соҳасига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари таклиф этилади. Бу ҳақда Kazinform ЎР Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Таъкидланишича, номзодлар 18-30 ёшгача бўлиши; мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши; немис тилидан камида В1 даражадаги сертификатга эга бўлиши; Германияда камида 3 йил муддат давомида меҳнат фаолиятини амалга оширишга тайёр бўлиши лозим.
Агентликнинг маълум қилишича, иш вақти: 3 сменада 8 соатдан.
Шунингдек, ишга қабул қилинганларга 6 ойлик синов муддати белгиланганлиги айтилмоқда.