Ўзбекистон чегарачилари 3 нафар Қирғизистон фуқаросини отиб қўйди

Хабар қилинишича, Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг Жалолобод вилояти Ала-Бука тумани Актам қишлоғи Добо-Коргон ҳудудидаги қисмида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари чегара қўшинлари бир кун аввал Қирғизистон Республикасининг уч фуқаросига нисбатан ўқотар қурол қўлланган.
Натижада Қирғизистон фуқаролари: 1974 йилда туғилган А.К., 1998 йилда туғилган А.Ж. ва 2000 йилда туғилган А.Ж.лар тан жароҳати олиб, Ала-Бука туман касалхонасига олиб келинган, аммо ўқ жароҳатларидан касалхонада вафот этгин.
Воқеа ҳолатларига ойдинлик киритиш мақсадида Қирғизистоннинг Ала-Бука йўналишидаги чегара вакили зудлик билан Ўзбекистон Республикасининг Янгиқўрғон йўналишидаги чегара вакили билан учрашув ўтказди.
Томонлар ички текширувлар натижаларига кўра учрашувни 2022 йил 6 май куни давом эттиришга келишган.
Воқеа юзасидан ҳамкорлик қилувчи органлар ҳам хабардор қилиниб, тергов ҳаракатлари бошланган.