Ўзбекистон Бош прокуратураси Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли самолёт қулаши сабаблари ҳақидаги ўз хабарига раддия берди

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли самолётнинг Ўзбекистон ҳудудида қулаши сабаблари ҳақидаги расмий хабарига тўсатдан раддия берди, деб хабар беради Kazinform махсус мухбири.

«Бош прокуратура Telegram-каналидаги олдинги баёноти тўлиқ аниқланмаган ва масъул бўлимларнинг тасдиқланган маълумотларига асосланмаган»,-дейилади Ўзбекистон Бош прокуратурасининг янги баёнотида.

Бош прокуратура хато учун узр ҳам сўради.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон Бош прокуратураси Афғонистон Ҳарбий -ҳаво кучлари самолётининг қулаши сабабларини маълум қилди, шунингдек, 46 та ИРА ҳарбий самолётининг Ўзбекистон ҳудудига мажбурий қўнганлигини эълон қилди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар