Ўзбекистон БМТнинг Космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш қўмитасига аъзо бўлди

TASHKENT. UzA-Kazinform – БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистонни Космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш қўмитасига (COPUOS) қўшиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Kazinform ЎзАга таяниб хабар беради.
None

COPUOS - БМТнинг махсус қўмитаси бўлиб, унинг асосий вазифалари халқаро ҳамкорлик ва космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш дастурларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни кўриб чиқиш, космик фазони ўзлаштиришда юзага келадиган ҳуқуқий муаммоларни ўрганишдир. Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотга қўшилиши билан унинг аъзолари сони 97 нафарга етди. Қўмита ва унинг қуйи қўмиталарида 41 та халқаро ташкилот кузатувчи мақомига эга.

Ўз навбатида ташкилотга тўлиқ аъзолик Ўзбекистонга халқаро ҳамкорликда ва COPUOSнинг барча фаолиятида иштирок этиш имконини беради.

Сўнгги хабарлар