Ўзбекистон биринчи президентининг ўғли меросхўрлик бўйича судга мурожаат қилди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон биринчи президентининг ўғли Пётр Каримов отасининг беваси Татьяна Каримовага нисбатан мерос бўйича даъво аризаси билан судга мурожаат этди, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Олий суди сайтига таяниб.
None

Тошкент шаҳар Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди Пётр Исломўғли Каримовнинг Ўзбекистон биринчи президентининг беваси Татьяна Акбаровна Каримовага нисбатан даъво аризасини кўриб чиқди. 26 июнга белгиланган мажлис тўғрисидаги маълумотлар Олий суд веб-сайтининг суд мажлислари жадваллари бўлимида жойлаштирилган.

Жадвалдаги маълумотларга кўра, кўриб чиқилаётган иш «мерос ҳуқуқидан келиб чиқадиган низолар» билан боғлиқ бўлади.

Пётр Каримов Ислом Каримовнинг Наталья Кучма билан биринчи турмушидан ўғли. Ҳозирда у Россиянинг Москва вилоятида истиқомат қилади, деб ёзади ОАВ. Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрда вафот этди. Унинг Татьяна Каримова билан турмушидан икки қизи бор — Гулнар ва Лола. Биринчи Президентнинг расмий таржимаи ҳолида унинг уч фарзанди борлиги қайд этилган.

Сўнгги хабарлар