Ўзбекистон 9 ойда Қозоғистонга 37,8 минг тонна узум экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 49 та хорижий давлатларга қиймати 161 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 180 минг тонна узум экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.
None

Узум экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 39,4 минг тоннага ошган.

Ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп узум экспорт қилган давлатлар:

- Россия – 96,8 минг тонна;

- Қозоғистон – 37,8 минг тонна;

- Қирғиз Р. – 12,2 минг тонна;

- Хитой – 6,3 минг тонна;

- Туркия – 5 минг тонна;

- БАА – 3,8 минг тонна;

- Беларусь – 2,8 минг тонна;

- Ироқ – 2 минг тонна;

- Озарбайжон – 1,8 минг тонна;

- Эрон – 1,8 минг тонна.



Фото: t.me/statistika_rasmiy

Сўнгги хабарлар