Ўзбекистон 9 ойда 13,4 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган

TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 17,6 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 13,4 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий сайтига таяниб хабар беради.
None

Ерёнғоқ экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,6 минг тоннага камайган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг 9 ойида энг кўп ерёнғоқ экспорт қилган давлатлар:

Россия – 4,4 минг тонна;

Қозоғистон – 2,6 минг тонна;

Озарбайжон – 1,8 минг тонна;

Хитой – 735 тонна;

Туркманистон – 712 тонна;

Афғонистон – 637 тонна;

Покистон – 465 тонна;

Македония – 287 тонна.

Фото: https://t.me/statistika_rasmiy/2860


Сўнгги хабарлар