Ўзбекистон 8 ойда Қозоғистонга 12,6 минг тонна олма экспорт қилган

None
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 7 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 18,1 минг тонна олма экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Олма экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,1 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 12,6 минг тонна;

Россия – 3,9 минг тонна;

Қирғиз Р. – 1,3 минг тонна;

Туркманистон – 163 тонна.

Сўнгги хабарлар
telegram