Ўзбекистон 8 ойда Қозоғистондан 325 тонна музқаймоқ импорт қилган

None
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 4,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1,0 минг тонна музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 294,2 тоннага ошган.

Ўтган 8 ой мобайнида импорт қилинган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларинининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:

Россия – 605 тонна;

Қозоғистон – 325 тонна;

Франция – 33,5 тонна;

Литва – 28,6 тонна;

Белорусь – 27,4 тонна;

Италия – 0,2 тонна;

Нидерландия – 0,1 тонна.



Сўнгги хабарлар
telegram