Ўзбекистон 7 ойида 58 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон 58 та давлатга 1,6 млрд AҚШ долларига тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди, деб хабар беради Kazinform ЎР Давлат статистика қўмитасига таяниб.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 58 та хорижий давлатларга қиймати 1,6 млрд AҚШ долларига тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 602,0 млн AҚШ долларига ошган.

2021 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Россия – 514,8 млн.

Хитой – 402,3 млн.

Қирғиз Р. – 211,8 млн.

Туркия – 202,4 млн.

Покистон – 36,4 млн.

Польша – 35,1 млн.

Эрон – 28,3 млн.

Украина – 26,3 млн.

Қозоғистон – 25,8 млн.

Миср – 16,9 млн.

Италия – 16,2 млн.

Беларусь – 11,8 млн.

Озарбайжон – 10,0 млн. АҚШ доллари


Сўнгги хабарлар
telegram