Ўзбекистон 6 ойда Қозоғистондан 265 тонна чой импорт қилган

None
Фото: ЎР Статистика агентлиги
TASHKENT. Kazinform -ЎР Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 23 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 24,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 17,1 минг тонна чой импорт қилган, деб хабар беради Kazinform агентликнинг Telegram-каналига таяниб.

Чой импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда минг тоннага ошган.

6 ойда Ўзбекистон энг кўп чой импорт қилган давлатлар:

Хитой – 13,5 минг тонна;

Кения – 1,0 минг тонна;

Эрон – 973 тонна;

Ҳиндистон – 387 тонна;

Қозоғистон – 265 тонна;

Россия – 219 тонна;

Шри-Ланка – 212 тонна;

Индонезия – 204 тонна;

БАА – 181 тонна;

Покистон – 87 тонна.


Сўнгги хабарлар