Ўзбекистон 5 ойда Қозоғистондан 164 тонна музқаймоқ импорт қилган

None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил январь-май ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатлардан қиймати 3,5 миллион долларга тенг бўлган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган, деб хабар беради Kazinform ЎР Статистика агентлигига таяниб.

Музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 158 тоннага ошган.

2023 йилнинг 5 ойида Ўзбекистонга импорт қилинган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларинининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:

- Россия – 458 тонна;

- Қозоғистон – 164 тонна;

- Беларусь Р. – 36 тонна;

- Қирғиз Р. – 33 тонна;

- Эстония – 27 тонна;

- Литва – 8,6 тонна;

- Франция – 7,4 тонна.


Сўнгги хабарлар