12:11, 28 Апрель 2022 | GMT +5
Ўзбекистон 3 ойда Қозоғистонга 56,3 минг тонна карам экспорт қилган
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий мамлакатларга қиймати 15,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 71,1 минг тонна карам экспорт қилган, деб хабар беради Кazinform ЎР Давлат статистика қўмитаси Telegram-каналига таяниб.

Карам экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 30 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон энг кўп карам экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 56,3 минг тонна;
Россия – 8,6 минг тонна;
Қирғиз Р. – 4,1 минг тонна;
Беларусь – 1,5 минг тонна;
Украина – 320 тонна;
Литва – 97 тонна.