Ўзбекистон 3 ой давомида Қозоғистонга 2,4 миллион жуфт оёқ кийим экспорт қилган

None
TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йил январь-март ойларида 11 та хорижий давлатларга қиймати 10,2 миллион долларга тенг бўлган 5,7 миллион жуфт оёқ кийимлар экспорт қилган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Оёқ кийимлар экспорти қиймати ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,9 миллион долларга ошган.

2023 йилнинг 3 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 2,4 млн. жуфт;

Қирғиз Р. – 2 млн. жуфт;

Тожикистон – 1 млн. жуфт;

Россия – 135 минг жуфт.

Сўнгги хабарлар