Ўзбекистон 11 ойда Қозоғистондан 356 тонна тонна апельсин импорт қилинган

None
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 5,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 8,4 минг тонна апельсин импорт қилинган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Апельсин импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,8 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп апельсин импорт қилган давлатлар:

Миср – 3 минг тонна;

Эрон – 2,4 минг тонна;

Туркия – 1,4 минг тонна;

ЖАР – 998,5 тонна;

Қозоғистон – 356 тонна;

Хитой – 71 тонна;

Россия – 25,5 тонна.

Фото: t.me/statistika_rasmiy/3063

Сўнгги хабарлар