12:19, 29 Декабрь 2021 | GMT +5
Ўзбекистон 11 ойда Қозоғистондан 1,1 миллион тонна цемент импорт қилган
TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-ноябр ойларида хориждан Ўзбекистонга қиймати 121,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 2,5 миллион тонна цемент импорт қилинган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Таъкидланишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 286,4 минг тоннага кўп.
2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:
Қозоғистон – 1,1 миллион тонна;
Тожикистон – 722,2 минг тонна;
Қирғиз Р. – 642,5 минг тонна;
Эрон – 53,1 минг тонна;
Туркманистон – 35,6 минг тонна.