12:49, 18 Ноябрь 2022 | GMT +5
Ўзбекистон 10 ойда Қозоғистонга 48,8 минг тонна узум экспорт қилган
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 51 та хорижий давлатларга қиймати 216,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 245,2 минг тонна узум экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.
Узум экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 41,6 минг тоннага ошган.
Ўтган 10 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп узум экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 140 минг тонна
- Қозоғистон – 48,8 минг тонна
- Қирғиз Р. – 16,7 минг тонна
- Хитой – 7,3 минг тонна
- Туркия – 5,9 минг тонна
- БАА – 4,8 минг тонна
- Беларусь – 3,8 минг тонна
- Озарбайжон – 2,6 минг тонна
- Ироқ – 2,2 минг тонна
- Эрон – 1,9 минг тонна
Фото: t.me/statistika_rasmiy