13:07, 22 Ноябрь 2022 | GMT +5
Ўзбекистон 10 ойда Қозоғистондан 5717 та енгил автомобил импорт қилган
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 27 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

10 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
Хитой – 9332 та;
Корея – 7600 та;
Қозоғистон – 5717 та;
Россия – 1443 та;
АҚШ – 475 та;
БАА – 127 та;
Япония – 122 та;
Германия – 111 та.