Ўзбекистон 10 ойда 300 миллион литр автомобил бензинини импорт қилган

None
None
TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистон қиймати 110,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 300 миллион литрдан зиёд автомобил бензинини импорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Таъкидланишича, Автомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128 миллион литрга ошган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон автомобил бензинини импорт қилган асосий давлатлар:

Россия – 142,3 миллион литр;

Туркманистон – 136 миллион литр;

Қозоғистон – 16 миллион литр;

Ироқ – 3,6 миллион литр;

Эрон – 1,8 миллион литр.

Статистика қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январ-октябр ойларида 902,7 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.


Сўнгги хабарлар
telegram