Ўзбек-қозоқ дўстлигига бағишланган фильм Ҳиндистондаги кинофестивалда яна бир мукофот билан тақдирланди

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Мерос» фильми яқинда Ҳиндистонда ўтказилган «Олтин тулпор» («Golden Horse Film Festival») халқаро кинофестивалида «Энг яхши хорижий фильм» номинацияси бўйича ғолиб бўлган эди. Фильм ушбу кинофестивалда «Энг яхши режиссёрлик иши» номинацияси бўйича ҳам эътироф этилди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
None
None

— «Мерос» фильмининг бир кинофестивалда иккита мукофот билан тақдирланиши ижодий жамоамизни хурсанд қилди, — деди фильм режиссёри Ҳилол Насимов.-- Бундай эътибор ҳар доим ҳам берилавермайди. Ўзбек киносининг халқаро кинофестивалларда иштироки кўпайганидан мамнунмиз, албатта!

Бадиий фильм ўзбек ва қозоқ халқларининг абадий дўстлиги, анъаналари ҳақида ҳикоя қилади. Сценарий муаллифи ва режиссёр Ҳилол Насимов, постановкачи оператор Ҳусан Алиев, композитор Дмитрий Янов-Яновский, постановкачи рассом Фазлиддин Турдиев.

Мазкур фильм май ойида Россияда бўлиб ўтган «Золотой Витязь» кинофорумида «Қозоқ ва ўзбек халқлари ўртасидаги анъана ва муносабатларнинг умумийлиги мавзусини очиб бергани учун» махсус дипломи билан тақдирланган.

Маълумот учун айтиш керакки, яқин кунларда «Мерос» фильми Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро кинофестивалнинг танловдан ташқари дастурида намойиш этилиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар