Юлия Путинцева Таиланддаги турнирнинг иккинчи босқичига чиқди
ASTANA. Kazinform — Жаҳон рейтингида 70-ўринни эгаллаган қозоғистонлик Юлия Путинцева Хуахин (Таиланд) WТА 250 турнирининг иккинчи босқичига йўл олди.

Мусобақанинг 7-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган қозоғистонлик теннисчи илк учрашувини дунё рейтингида 406-ўринни эгаллаб турган таиландлик Тхасапорн Наклога қарши ўтказди.
Биринчи партияда Путинцева 4:0 ҳисобида олдинда бораётган бўлса-да, таиландлик теннисчи кетма-кет бешта геймда ғалаба қозонди – 7:5.
Юлия иккинчи сетни муваффақиятли якунлади - 6:3.
Учинчи, ҳал қилувчи партияда қозоғистонлик теннисчи 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди ва бу устунликни қўлдан бой бермади – 6:2.
Икки соату 22 дақиқа давом этган шиддатли баҳсда Путинцева 2 та эйс амалга оширди ва 13 та брейк-пойнтдан 8 тасини фойдаланди. Т.Накло 3 та эйс, 5 брейк (11 та брейк-пойнт) билан чекланди.
Юлия Путинцева чорак финалга чиқиш учун ўзидан бир поғона пастда жойлашган швейцариялик Виктория Голубич билан беллашади. У дунё рейтингида 114-ўринни эгаллаб турган бразилиялик Лаура Пигоссини қийинчиликсиз мағлуб этди – 6:1, 6:2.