Юлия Путинцева илк бор Буюк Британиядаги турнирда ғолиб чиқди
BIRMINGHAM. Kazinform – Қозоғистоннинг иккинчи, дунёнинг 41-ракеткаси Юлия Путинцева Бирмингемда (Буюк Британия) WТА 250 турнири чемпиони бўлди.

Финалда қозоғистонлик теннисчи дунё рейтингида 190-ўринни эгаллаб турган австралиялик Айла Томлянович билан бош соврин учун баҳс олиб борди.
Путинцева биринчи партияда учта брейк қилди – 6:1. Иккинчисида эса 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Аммо австралиялик спортчи ҳисобни 5:3 га етказди.
Шундан кейин Юлия тай-брейкда ғалаба қозонди – 7:6 (10:8).
Бир соату 27 дақиқа давом этган ўйинда Путинцева 9 та брейк-пойнтдан 5 тасини ҳамда 4 эйсни қўллади. Томлянович 4 та эйс ва 2 та брейк билан чекланди.
Шу тариқа, Юлия Путинцева WТА мусобақасида биринчи марта ғолиб чиқди. Бунгача у 2019 йилда Нюрнбергда, 2022 йилда Будапештда ғалаба қозонган.
Ю.Путцева энди Бад-Хомбург WТА 500 турнирида иштирок этади.