Йирик хорижий инвесторлар Қозоғистондаги сармоявий муҳит ҳақида муносабат билдирди
Панел мажлиси доирасида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири жорий геосиёсий вазиятда мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга оид бир қатор саволларга жавоб берди, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳақида гапирди.
Вазир инвестиция муҳитини яхшилаш, инвесторларни қўллаб-қувватлаш воситаларини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
EY компанияси Euromoney ва fDI Market Intelligence билан биргаликда ўтказган тадқиқот натижаларида бу йўналишдаги ижобий динамика қайд этилди.
Сўровда бутун дунёдан 116 нафар хорижий инвестор иштирок этди. Улар орасида айланмаси 1,5 миллиард евродан ортиқ бўлган 33 та компания ва айланмаси 1,5 миллиард евродан кам бўлган 83 та компания бор.
Хорижий экспертларнинг фикрича, бугунги кунда Қозоғистон минтақада сармоя киритиш учун энг машҳур давлатлардан бирига айланган. Сўровда иштирок этган инвесторларнинг учдан икки қисмидан ортиғи аллақачон республикада фаолият юритмоқда.
Шунингдек, қулай меъёрий-ҳуқуқий муҳитни, малакали кадрларни таъминлаш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, солиққа тортишда адолатли ва шаффоф ёндашувни илгари суриш бўйича хорижий тадбиркорлик субъектларидан бир қатор тавсиялар берилди.
Фото: gov.kz