Йилқининг илк бор Қозоғистон ҳудудида қўлга ўргатилганини исботлаган олим вафот этди

NUR-SULTAN. Kazinform – Одамзот тарихида йилқи илк бор Қадимги Қозоғистонда қўлга ўргатилганлигини исботлаган олим Виктор Федорович Зайберт оламдан ўтди. ҚР Маданият ва спорт вазирлиги матбуот хизмати ушбу хабарни тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Виктор Федорович Зайберт 1947 йилда Шимолий Қозоғистон вилояти, Есил тумани, Николаевка қишлоғида туғилган. Шимолий Қозоғистондаги тош даври ёдгорликларини ўрганиш бўйича мутахассис, Шимолий Қозоғистоннинг қадимий тарихига оид бир қанча илмий кашфиётлар ва 100 дан ортиқ китоб ва мақолалар ёзган.

Виктор Федорович - тарих фанлари доктори, археология профессори, Берлиндаги Германия археология институти ва Қозоғистон Ижтимоий фанлар академиясининг мухбир аъзоси, ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданият қўмитасининг «Ботай» давлат тарихий-маданий музей-қўриқхонаси илмий котиби бўлган.

Жамиятда тотувликни сақлаш, халқлар ўртасидаги тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги самарали фаолияти учун ІІ даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Олим 40 йилдан ортиқ умрини Қозоғистон ва бутун Евроосиё қитъасининг қадимий тарихини ўрганишга бағишлаган. Дунёда биринчи бўлиб милоддан аввалги IV асрда йилқи Шимолий ва Марказий Қозоғистон даштларида бўлди хонакилаштирилганлигини илмий жиҳатдан исботлаган.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар