Йил охиригача инфляция даражасини 2 баробарга камайтиришимиз керак – ҚР Бош вазири

ASTANА. Кazinform - Нархлар ўсишини тежаш Ҳукумат учун устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Нархлар ўсишини тежашш Ҳукумат учун устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб мамлакатда инфляция аста-секин пасаймоқда. Амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли биз бугунги кунда уни йиллик ҳисобда 14 фоизга туширишга муваффақ бўлдик. Бироқ жорий йил охиригача инфляция даражасини ўтган йилга нисбатан 2 баробарга камайтириш вазифаси турибди», — деди Бош вазир.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг инфляцияга қўшган асосий ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда, профилактика чораларини ўз вақтида кўришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

«Бунинг учун барча зарур воситалар мавжуд. Улар инфляция даражасини назорат қилиш ва пасайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларда ўз аксини топган. Ҳудудлар ҳокимлари ва тегишли вазирликлар мазкур ҳужжатда белгиланган барча тадбирларни сифатли бажариши лозим. Товар нархларини шакллантиришнинг бутун занжири бўйича воситачилик схемасини аниқлаш бўйича ҳудудий комиссияларнинг самарали фаолиятини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу масала ҳокимларнинг доимий назоратида бўлиши керак. Бунинг учун вилоят раҳбарлари шахсан масъулдир», - деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар