Йил бошидан буён Қозоғистонда бюджет тушумлари 106,4 фоизга бажарилди

ASTANА. Кazinform — Жорий йилнинг биринчи ярмида давлат бюджети тушумлари қарийб 11 триллион тенгени ёки режага нисбатан 106,4 фоизни ташкил этди. Молия вазири Мади Такиев биринчи ярим йиллик якунлари ҳақида ҳисобот берди.

Такиев
Фото: Ағибай Аяпбергенов/ Kazinform

— Республика бюджети 31 миллиард тенгедан ортиқ профицит билан бажарилиб, 100,5 фоизни ташкил этди. Маҳаллий бюджетларда ҳам барқарор ўсиш кузатилди: тушумлар 117 фоизга ёки 656,6 млрд тенгега бажарилди, - деди М. Такиев Ҳукумат йиғилишида.

Ўтган йилнинг 6 ойига нисбатан Давлат бюджети тушумларининг ўсиш суръати 118,8 фоизни, жумладан, республика бюджети тушумлари 122 фоизни, маҳаллий бюджет бўйича 114,3 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, солиқ ва божхона маъмуриятчилиги туфайли 492 миллиард тенге қўшимча тушумлар таъминланди.

Йил бошидан бери ҚҚСни қайтариш ҳажми ўтган йил даражасидан 12 фоизга ошиб, 768 миллиард тенгени ташкил қилди.

Шунингдек, Давлат бюджети харажатлари 92 фоизга, республика бюджети 91,5 фоизга, маҳаллий бюджет харажатлари 96,3 фоизга бажарилди.

— Республика бюджетининг асосий харажатлари қуйидаги йўналишларга йўналтирилди: ижтимоий блок — 4,3 трлн тенге; ҳудудларни қўллаб-қувватлашга — 3,6 трлн тенге; реал секторга 800 млрд тенге ажратилди. Маҳаллий бюджетлар ижтимоий соҳа ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасига устувор аҳамият берилган ҳолда молиялаштирилди. Жами 8 трлн тенгени ташкил этди, – деди М.Такиев.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ҳукумат томонидан жорий йилнинг январь-июнь ойларидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва республика бюджети ижроси кўриб чиқилмоқда. Қозоғистон иқтисодиёти 6 ойда 6,2 фоизга ўсди.

Сўнгги хабарлар