Йил бошидан буён 34 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Туркияга борган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида 34 634 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган.

Туркия
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 минг нафарга ошган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:

  • саёҳат – 28 416 нафар;
  • қариндошларни йўқлаш – 5 364 нафар;
  • хизмат юзасидан – 311 нафар;
  • ўқиш – 300 нафар;
  • даволаниш – 243 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида 156 та мамлакатдан жами 1 776 336 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.