16:23, 23 Апрель 2021 | GMT +5
Ярим миллион ўзбекистонлик коронавирусга қарши эмланди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда эмлаш кампанияси бошланганидан бери ярим миллион киши COVID-19 га қарши эмланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, шу пайтгача мамлакатда 510 329 киши эмланган. Фарғона вилояти ҳали ҳам ҳудудлар орасида етакчи бўлиб, у ерда 70 757 киши эмланди. Кейин рўйхатда Наманган вилояти – 50 910 киши, Самарқанд вилояти – 49 202 киши, Қашқадарё вилояти – 42 699 киши.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолини эмлаш босқичма-босқич амалга оширилади: апрель ойида йирик шаҳарлар аҳолиси, май ойида туман марказлари ва кичик шаҳарлар аҳолиси эмлашни давом эттиради, июнь ойида эса қишлоқ аҳолиси эмланади. Эмлаш Европанинг AstraZeneca ва Хитойнинг ZF-UZ-VAC2001 препарати билан амалга оширилади.
Муаллиф: Бибихан Серикова