Япониядан Ўзбекистонга туристлар оқими 1,7 баробарга ортди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида жами 6 925 нафар Япония фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Япониядан Ўзбекистонга туристлар оқими 1,7 баробарга ортди
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 3 минг нафарга ёки 1,7 баробарга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга ташриф буюрган Япония фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

  • сайёҳлик – 6 356 нафар
  • қариндошларни йўқлаш – 270 нафар
  • хизмат юзасидан – 253 нафар
  • ўқиш – 45 нафар
  • даволаниш – 1 нафар

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида жами 15 124 нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.