Японияда кучли ёмғир ва тошқинлар оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform - Япониянинг Тиба префектурасида кучли ёмғирлар тошқинларга сабаб бўлиб, 13 киши ҳалок бўлди. Яна бир киши бедарак йўқолган, деб хабар беради Kazinform агентлиги Anadolu Ajansıга таяниб.
NHK маълумотларига кўра, Токио шарқида жойлашган Тиба префектураси ҳукумати ўтган ҳафта ҳудудда кучли ёмғирлар ёққани оқибатлари ҳақида маълум қилди. Ёмғирлар келтириб чиқарган тошқинлар натижасида 13 киши ҳалок бўлган, яна бир киши бедарак йўқолган.
Шунингдек, 66 та уй шикастланган, 63 киши эвакуация марказларига жойлаштирилган.
Ҳозирда ҳокимият йўлларда қолиб кетган қарийб 2,5 мингта автомобилни эвакуация қилиш ишларини давом эттирмоқда.