Японияда коронавирус тарқалиши рекорд даражага этди

TOKYO. KYODO NEWS - Kazinform – Пайшанба куни Японияда коронавирус юқтиришнинг 1,660 та янги ҳолати тасдиқланди, бу жорий йил бошидан буён рекорд кўрсаткич, дея хабар беради Kazinform Kyodo newsга таяниб.
None
None

Мутахассислар коронавирус тарқалишининг «учинчи тўлқини» деб аташмоқда.

Вирусларга қарши кураш қўмитасининг йиғилишидан сўнг Япониянинг коронавирус жиддий чоралар бўйича вазири Ясутоши Нишимура «инфекция тарқалиши ёздаги кўрсатгичга яқинлашди» деб огоҳлантирди.

Аввалроқ, бутун мамлакат бўйича кунлик антирекорд (1597 та ҳолат) 7 августда ўрнатилган эди.

Мутахассислар инфекциянинг кўпайишини совуқ об-ҳаво билан изоҳлашмоқда. Япония тиббиёт бирлашмаси раҳбари Тосио Накагава сўнгги ҳолатни коронавируснинг учинчи тўлқини деб атади.

Сўнгги хабарлар