Японияда гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади

NUR-SULTAN. Kazinform – Япониянинг Токио шаҳрида гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform olympic.kzга асосланиб.
None
None

Бу коронавирус эпидемияси бошланганидан буён Япониядаги биринчи турнир бўлади. Халқаро гимнастика мусобақасида АҚШ, Япония, Хитой ва Россиядан жами 32 нафар спортчи куч синашади.

Турнир 8 ноябрь куни бошланиши режалаштирилган.

Иштирокчилар ўз мамлакатларида икки ҳафта давомида изоляция қилинади, махсус синовдан ўтадилар ва мусобақа бошланишидан беш кун олдин Японияга етиб келишади. Шундай қилиб, спортчилар Японияга ташриф буюрадиган чет эллик меҳмонлар 14 кунлик карантиндан озод қилинади.


Сўнгги хабарлар