Япония ўзбекистонликларга 2000 та иш ўрни таклиф қилмоқда

Япония тарафи мамлакатда қурилиш, қишлоқ хўжалиги, қарияларни парваришлаш, меҳмонхона хизмати соҳаларида ишлаш учун 2000 та бўш иш ўрни борлигини таъкидлади. Тезука Норио юқоридаги ишларга Ўзбекистон фуқароларини жалб қилишга тайёр эканлигини билдирди.
Инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида 20 йиллик тажрибага эга «JIC Holdings» компанияси хозирги кунда Вьетнам, Тайван, Филлипин, Мўғилистон, Мьянма, Индонезия каби давлатлардан 50 минг нафар техник малака оширувчиларни Японияда иш билан таъминлаб келмоқда.
Японияда ишлаш учун асосий талаб Япон тилини дастлабки даражасига эга бўлиш. Хозирги кунда «JIC Holdings» компанияси қарияларни парваришлаш соҳасига 15 нафар ўзбекистонлик энагаларни иш билан таъминлади. Улар «Ишга марҳамат» мономарказлардаги япон тили курсларида таҳсил олдилар.